DataLife Engine / Бугун 04.07.2022 йил куни Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг навбатдаги 73- сессияси бўлиб ўтди.

Бугун 04.07.2022 йил куни Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг навбатдаги 73- сессияси бўлиб ўтди.

#Сессия Бугун 04.07.2022 йил куни Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг навбатдаги 73- сессияси бўлиб ўтди.  Сессия ишида ҳоким ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раислик қилди. Сессия ишида туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов, Мажбурий бюроси туман бўлими бошлиғи М.Искандаров, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи О.Авезовларнинг 6 ойлик ҳисоботлари ҳамда туман ҳокимининг 1-ўринбосари С.Қурбоновнинг «Саҳоват ва кўмак» маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратилиши юзасидан ахбороти тингланди. Сессияда кўрилган масалалар бўйича маърузачилар депутатлардан Э.Жуманиёзов, Ш.Ражабов, М.Худайбергановаларнинг саволларига жавоб беришди. Сессияда депутатлар томонидан ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган масъулларга муҳлат белгиланди.Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан маъқулланди.  
5-08-2022, 03:43
Вернуться назад